Узбек O'zbek
«Реал» бу ёзда катта пул сарфламоқчи
Жума, 25 Май
13929

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Марко Верратти «Реал»га ўтиши мумкин. Don Balon хабарига кўра, Мадрид клуби президенти Флорентино Перес ушбу 25 ёшли италиялик футболчи учун 150 миллион евро сарфлашга тайёр.

«Реал» раҳбарияти Верраттини жамоа ҳавбеки Лука Модричга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Якунланган мавсумда Верратти «ПСЖ» учун барча турнирлар доирасида 42 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урган ва 2 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз