Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ финали олдидан танаффус қилди
May 25, 2018, 11:19 p.m. 16533

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Реал»га қарши Чемпионлар Лигаси финал ўйинидан олдин, Рамазон рўзасини тўхтатиб туришга қарор қилди. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар бермоқда.

«Марбельяда йиғин ўтказганимизда, Салоҳ Рамазон рўзасини тутаётган эди. Аммо, пайшанба, жума, ўйиндан олдинги ва ўйин куни Рамазон рўзасини тўхтатиб туришга қарор қилдик. Финалдан сўнг, у рўза тутишни давом эттиради», — деб жамоа физиотерапевти Рубен Понс сўзларини келтирмоқда A Bola.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ислом дини сафарга чиққан одамларга бир қанча енгилликларни, хусусан, намозни қисқартириш ва рўзани тўхтатиб туриш имкониятини беради. 

Аввалроқ, Миср муфтийси Шавқий Аллам жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Россияга йўл олган Миср терма жамоаси аъзолари рўзани кечиктириши мумкинлиги ҳақида фатво берган эди.