Лёв Месси ва Роналдудан қайси бирини терма жамоага чақирган бўларди?
May 25, 2018, 10:33 p.m. 22006

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв замонамизнинг буюк футболчилари Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан қайси бирини чақириши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мессини танлайман. Роналду - ажойиб футболчи. У профессионал ва гол урадиган машина. Аммо Лео мукаммалроқ футболчи.

Сўнгги 10 йилда у 50тадан гол урмоқда ва 30-40та голли узатмани амалга оширяпти. У ҳақиқий даҳо, унинг ўйини ҳайратга солади» - деб Лёв сўзларини келтирмоқда A Bola.