Криштиану Роналду фаолиятининг энг оғир дамларини эслади
May 25, 2018, 10:59 p.m. 8910

«Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду El Chiringuito теледастури эфирида фаолиятидаги энг қийин дамлар ҳақида гапириб берди.

«Англия Премьер-Лигасига келганимда жуда оғир дамларни бошимдан ўтказдим. Чемпионатга мослашиб кетишим ҳам қийин бўлган эди.

Айниқса, Эшли Коулга қарши ўйнаш мен учун азоб эди. У менга катта муаммоларни туғдирган» - деди Роналду.

Роналду «Манчестер Юнайтед» таркибида 6 йил ўйнади. Эшли Коул эса «Арсенал», «Кристал Пэлас» ва «Челси» шарафини ҳимоя қилган.