Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасини тарк этишини айтди
May 25, 2018, 6:36 p.m. 3917

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш жаҳон чемпионатидан сўнг, лавозимини тарк этади.

«Федерация менга 6 ойлик шартнома таклиф қилди. Улар терма жамоани Осиё Кубогида ҳам бошқаришимни истаяптилар, аммо бу таклифни ўзимга нисбатан ҳақорат деб қабул қиламан. Шунча йиллик меҳнатимдан сўнг, улар менга яримйиллик иш таклиф қилмоқда, демак мени қадрлашмаяпти» - деб Кейруш сўзларини келтирмоқда A Bola.

Эслатиб ўтамиз, Кейруш Эрон терма жамоасида 2011 йилдан бери ишлаяпти. Унинг қўл остида жамоа 2 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган ва шунча марта Осиё Кубогида чоракфиналга чиққан. Кейрушнинг маоши йилига 1,9 миллион еврога тенг.

Аввалроқ, Карлуш Кейрушнинг Ўзбекистон терма жамоасида ишлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.