Хитой терма жамоаси бош мураббийни ўзгартирмоқчи
May 25, 2018, 10:01 p.m. 1797

Хорватиялик мутахассис Славен Билич Хитой терма жамоасини бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди.

The Sun хабарига кўра, Хитой футбол федерацияси бош мураббий Марчелло Липпи билан хайрлашиб, унинг ўрнига 49 ёшли Билични тайинлашни режалаштирмоқда.

Маълумки, хорватиялик мутахассис мураббийлик фаолиятида «Хайдук», «Локомотив Москва», «Бешиктош» ва «Вест Ҳэм» клубларида ишлаган. 2006-2012 йилларда Хорватия терма жамоасини бошқариб, Евро-2008 чоракфиналигача чиққан эди.

Хитой терма жамоаси Билич билан Осиё Кубоги - 2019 мусобақасида ғолиб чиқишни кўзлаяпти.