«Футболчи сифатида Клоппдан зўрроқ эдим» - Зидан финалдан олдин ҳазиллашмоқда
May 25, 2018, 11:49 p.m. 8995

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши баҳсдан олдин, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз бу ўйинда фаворит эмасмиз, имкониятлар - 50/50. 

Роналдунинг аҳволи яхши. У ўйинга 140% тайёр. 

Клопп билан фарқимиз? Мураббий сифатидами ёки футболчи? А, мурраббий денг! Чунки, футболчи сифатида ундан чандон кучли эдим. Жиддий айтадиган бўлсам, Клоппни жуда ҳурмат қиламан. У тажрибали мутахассис ва катта ҳажмдаги ишни бажарди. Аммо, биз бир хил эмасмиз, бир-биримиздан жуда ҳам фарқ қиламиз. Бироқ, уни ҳурмат қиламан» - деди Зидан.