WhoScored йилнинг рамзий терма жамоасини тузди. Унда Салоҳга жой топилмади
May 24, 2018, 2:30 a.m. 12436

WhoScored таҳлилий сайти 2017/18 йилги мавсумнинг Европада тўп сурадиган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузди. Таркибга "кучли бешлик" чемпионатларининг 4тасида ўйнайдиган футболчилар кирди. 

Месси мавсумда энг барқарор ўйин кўрсатган футболчи бўлди. Унинг ўрта ҳисобдаги балли 8,68. Роналду эса бу борада 7,94 балл билан кифояланган. 

Дарвозабон: Алиссон («Рома»);

Ҳимоячилар: Александр Коларов («Рома»), Салиф Сане («Ганновер»), Налдо («Шальке»), Йозуа Киммих («Бавария»);

Ярим ҳимоячилар: Филиппе Коутиньо («Барселона»), Набиль Фекир («Лион»), Кевин де Брёйне («Манчестер Сити»), Флориан Товен («Марсель»);

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»).