Ривалдо Салоҳни Месси ва Роналду билан солиштирди
May 24, 2018, 2:05 a.m. 10041

"Барселона" собиқ футболчиси Ривалдо "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Барселона" Салоҳ билан шартнома имзолаши шарт. У бир ўзи ўйинни ўзгартириб юбора оладиган ажойиб ўйинчи. Агарда у ҳозирча  Лионель Месси ва Криштиану Роналду даражасига чиқмаган бўлса, уларнинг кўрсаткичларига жуда яқин келгани аниқ. Муҳаммад ушбу даражани Роналду ва Месси сингари 10 йил давомида ушлаб туриши керак. 

Умид қиламанки, у бошқа мусобақаларда ҳам ушбу даражани намойиш қила олади ва бу АПЛдаги бир мавсумлик ютуқ бўлиб қолмайди", – деди Ривалдо.