Иньеста "Виссел Кобе" вакили билан Японияга учиб кетди
May 24, 2018, 1:55 a.m. 2514

"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Виссел Кобе" клуби бошқарув раиси Хироси Микитани билан Японияга учиб кетди. 

"Янги дўстим билан Хироси Микитани билан янги уйимга йўл олдим", – деб ёзди Иньеста Twitter-саҳифасида. 

Хироси Микитани "Виссел Кобе"даги лавозимидан ташқари "Барселона"нирнг титул ҳомийси бўлган Rakuten компаниясининг бош директори ҳамдир.