Хави «Ас-Садд» билан янги шартнома имзолади
May 24, 2018, 10:04 p.m. 2144

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби яримҳимоячи Хави билан янги шартнома имзоланганини эълон қилди.

Энди футболчи 2020 йил ёзига қадар жамоа шарафини ҳимоя қилади.

«Яна икки йил давомида «Ас-Садд» оиласи аъзоси бўлиб қолишдан бахтиёрман. Бу клубда фаолиятимни давом эттиришдан хурсандман», – деб футболчи сўзларини келтирмоқда клуб матбуот-хизмати.

Хави «Ас-Садд» клубида 2015 йилдан буён тўп тепади. 38 ёшли футболчи жамоа таркибида жами 86та ўйин ўтказиб, 19та гол урган.