«Атлетико» Гризманнга «Барселона»никидан яхшироқ таклиф бермоқда
May 24, 2018, 2:31 p.m. 5452

«Атлетико» Антуан Гризманни «Барселона»га кетиш фикридан қайтариш учун рекорд даражадаги шартнома таклиф этмоқда. 

«Барселона» ушбу 27 ёшли футболчига 15 млн евролик йиллик маош билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи, Daily Mail хабарига кўра эса «Атлетико» Гризманн учун 25 млн евро миқдоридаги йиллик маошни назарда тутувчи янги шартнома таклиф қилмоқда.

«Барселона» Гризманни 1 июлдан кейин унинг шартномасида кўрсатилган бадал пулига - 100 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади. 
 
Бундан олдинроқ Гризманн «Атлетико»да қолишга қарор қилгани, аммо охирги тур ўйини вақтида мадридлик мухлисларнинг ҳуштакбозликларидан кейин фикрини ўзгартиргани ҳақида хабарлар берилганди.