Янги эра. «Арсенал» Эмерини янги бош мураббий сифатида тасдиқлади
May 23, 2018, 1:54 p.m. 3241

«Арсенал»нинг янги бош мураббийи Унаи Эмери бўлиши тасдиқланди. Бу ҳақда лондонликлар клуби расмий сайтида маълум қилинган.

Испаниялик мутахассис ушбу лавозимда 22 йил ишлаб келган Арсен Венгерни алмаштирмоқда.

Ҳозирча келишувнинг барча жиҳатлари ошкор этилмаяпти. Томонлар яқин вақт ичида расман шартнома имзолаши кутилмоқда.

ОАВ маълумотига кўра, ушбу 46 ёшли мутахассис билан «2+1» кўринишида шартнома имзоланиб, унга йилига 5 миллион фунтлик маош тайинланади.

Ўтган мавсумни «ПСЖ»да ўтказган ушбу мутахассис жамоа билан Франция чемпиони бўлди ва кубокларни қўлга киритди. Аммо Чемпионлар лигасидаги натижа раҳбариятни қониқтирмади ва у билан шартнома узайтирилмади. Ушбу мураббий турли даврларда «Лорка Депортиво», «Альмерия», «Валенсия», «Спартак» ва «Севилья» клубларини ҳам бошқарган.