Роналду фаолиятини қачон якунламоқчи эканини айтди
May 23, 2018, 8:32 p.m. 22830

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду қачон бутсиларини михга илмоқчи эканини айтди.

«Аввал ҳам айтганман, 41 ёшимда фаолиятимни якунлайман. Ҳозир ўзимни худди 23 ёшдек ҳис қилмоқдаман. Ҳали яна бир неча йил юқори савияда тўп тепаман» - деб 33 ёшли футболчи сўзларини келтирмоқда Bleacher Report Football.

Жорий мавсумда Криштиану Роналду «Реал» таркибида 43та ўйинда майдонга тушиб, 44та гол урган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган.