Маурицио Сарри «Наполи»ни тарк этди
May 23, 2018, 9:51 p.m. 3184

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис бош мураббий Маурицио Сарри истеъфосини эълон қилди.

«Маурицио Саррига «Наполи» клубидаги меҳнати ва садоқати учун миннатдорчилик билдираман. У яратган ўйин услуби барчани ҳайратда қолдирди. Браво, Маурицио!», – деб ёзди Де Лаурентис твиттер саҳифасида.

Аввалроқ, Сарри «Зенит» клубида иш бошлаши, «Наполи»ни эса Карло Анчелотти бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.