Карло Анчелотти «Наполи» бош мураббийи қилиб тайинланди
May 23, 2018, 10:59 p.m. 2618

«Наполи» клуби Карло Анчелотти бош мураббийликка тайинланганини эълон қилди.

58 ёшли италиялик мутахассис билан уч йиллик шартнома имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти мураббийлик фаолиятида «Бавария», «Реал», «Милан», «ПСЖ», «Челси», «Ювентус», «Парма» ва «Режана» клубларини бошқарган.