Анчелотти: «Наполи» бош мураббийи бўлишдан бахтиёрман ва фахрланаман»
May 23, 2018, 11:42 p.m. 1499

Италиялик мутахассис Карло Анчелотти «Наполи» бош мураббийи қилиб тайинлангач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бундай ноёб шаҳар шарафини ҳимоя қилувчи ва ажойиб мухлисларга эга клубга бош мураббий бўлганимдан жуда ҳам бахтиёрман ва фахрланаман. Олға, «Наполи»!» — деб Анчелотти сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти «Наполи» билан уч йиллик шартномани имзолади.