Неймар ўз келажаги бўйича якуний қарорни қабул қилган
May 22, 2018, 3:36 p.m. 26597

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ёзда клубни тарк этмайди. Испаниядаги  нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу 26 ёшли бразилиялик футболчи клубнинг янги бош мураббийи Томас Тухель билан ҳамкорликда ишлашни истамоқда. «ПСЖ» раҳбарияти ҳам ўз етакчисини сотиб юборишни истамаяпти.

Якунланган мавсумда Неймар барча турнирлар доирасида 36 ўйинда майдонга тушди ва 30 гол уриб, 3 голга узатма берди.

Охирги вақтларда у ёзда «Реал» сафига йўл олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.