«Арсенал» мураббий масаласини ҳал қилди
May 22, 2018, 9:22 a.m. 7935

«Севилья» ва «ПСЖ» жамоаларининг собиқ бош мураббийи Унаи Эмери «Арсенал»нинг янги мураббийи бўлади. Бу маълумот ВВС мухбири, лондонликлар клуби инсайдери Дэвид Орнштейн томонидан маълум қилинган.

«Арсенал» раҳбарияти бир овоздан Эмери номзодини маъқуллашган. Ушбу мутахассис жамоанинг янги бош мураббийи сифатида шу ҳафтада таништирилади.

Кейинги икки йилда Эмери «ПСЖ»да ишлади ва мавсум якунларига кўра жамоани тарк этди.

Бундан аввалроқ, «Арсенал» жамоанинг собиқ футболчиси, айни вақтда Хосеп Гвардиолага «Манчестер Сити»да ёрдамчилик қилаётган Микель Артета номзодидан воз кечгани маълум қилинганди.