Швеция қаторасига иккинчи маротаба хоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди
May 21, 2018, 9:15 a.m. 1836

Хоккей бўйича Швеция терма жамоаси Данияда ўтган жаҳон чемпионатининг финалида Швейцария устидан буллитлар сериясида 3:2 ҳисобида ғолиб бўлди. 

Шведлар шу тариқа қаторасига иккинча маротаба жаҳон чемпионига айландилар. 2017 йилги чемпионат финалида ҳам терма жамоа буллитлар сериясида канадларни мағлуб эта олганди.

Швеция умуман олганда 11 марта жаҳон чемпиони бўлган. Ундан кўпроқ чемпионликни Чехия (12 марта), Канада (26) ва Собиқ иттифоқ/Россия (27) қўлга кирита олган. 

Шунингдек, 3-ўрин учун баҳсда АҚШ 4:1 ҳисобида Канадани мағлуб этди.