“Реал” баскетбол жамоаси Евролигада 10-маротаба ғолиб бўлди
May 21, 2018, 9:33 a.m. 1286

Мадриднинг “Реал” баскетбол жамоаси Евролига финалида Истанбулнинг “Фенербахче”сини 80:85 ҳисобида мағлуб этди. 

Учрашувнинг энг сермаҳсул ўйинчиси “Фенербахче”нинг италиялик ҳужумчиси Николо Мелли бўлди ва у 28 очко йиға олди. “Реал”нинг 19 ёшли словениялик ҳимоячиси Лука Дончич Евролиганинг жорий мавсумидаги энг қимматли ўйинчиси деб топилган.

“Фенербахче” аввалги йилда “Олимпиакос”ни доғда қолдириб, мусобақани юта олганди.