Надаль Римда саккизинчи совринни ютиб олди ва ўз рекордини янгилади
May 21, 2018, 8:54 a.m. 1227

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Римдаги «Мастерс» финалида Александр Зверевни 6:1, 1:6, 6:3 ҳисобида таслим этди. Надаль бу мусобақада фаолиятидаги саккизинчи ғалабани қўлга киритди, шунингдек, бу 2013 йилдан бери биринчи марта рўй берди.

Эндиликда, испаниялик ракетка устаси ҳисобида 78та соврин бор, ҳамда у Очиқ эрада (1968 йилдан сўнг) якка тартибдаги совринлар сони бўйича тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Ундан олдинда фақат Иван Лендл (94), Рожер Федерер (97) ва Жимми Коннорс (109).

Римда Надаль «Мастерс» сериясидаги 32-совринни ютиб олди ва ўз ректорини янгилади. Энди иккинчи ўринда бораётган Рожер Федерер билан фарқ иккита совринни ташкил қилмоқда.