Антуан Гризманн «Атлетико» раҳбариятига ваъда берди
May 21, 2018, 11:29 p.m. 17312

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн кейинги мавсумда ҳам жамоада қолмоқчи. 

Marca хабарига кўра, футболчи Ла Лига сўнгги туридан ўрин олган «Эйбар»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг, клуб раҳбариятига шу ҳақда ваъда берган.

Аввалроқ, «Атлетико» раҳбарияти Гризманни сақлаб қолиш учун унга йилига 17 миллион евро маош бермоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Миш-мишларга кўра, у билан «Барселона» клуби қизиқмоқда.