Зиданнинг ўғли «Реал»да дебют қилди. Дебют муваффақиятсиз чиқди
May 20, 2018, 1:11 p.m. 9644

«Реал» Испания чемпионатининг 38-турида «Вильярреал»га қарши ўйнади (2:2).

Мадридликлар клуби сафида ўйинда 20-ёшли дарвозабон Люка Зидан – клуб бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғли асосий таркибда иштирок этди.

Бу ушбу ёш французнинг «Реал»даги дебюти эди аммо бу дебют омадли чиқмади.

Ўйиннинг биринчи бўлими мадридликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди, лекин иккинчи бўлимда кичик Зидан ўзи қўриқлаётган дарвозадан икки бор тўп олиб чиқди.