«Вильярреал» бош мураббий билан шартнома узайтирди
May 20, 2018, 2:23 p.m. 545

"Вильярреал" бош мураббийи Хавьер Кальеха жамоа билан яна бир мавсумга, 2019 йилга қадар шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий хизмати маълум қилди. 

40 ёшли мутахассиснинг клуб билан аввалги шартномаси жорий мавсум сўнгига қадар белгиланган эди. Ўз навбатида, Кальеханинг ёрдамчилари билан ҳам шартнома узайтирилган. 

Кальеха 2017 йил сентярбь охирида "Вильярреал" бош мураббийлигини эгаллаган эди. Жорий мавсум якунига кўра, жамоа Ла Лигада 5-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди.