Роналду мавсумдаги голлари сонини 50тага етказган илк футболчи бўлди
May 20, 2018, 11:48 a.m. 10835

«Реал» Испания чемпионатининг 38-турида «Вильярреал»га қарши ўйнади (2:2).

Ўйиннинг 32-дақиқасида меҳмонлар жамоаси сафида Криштиану Роналду гол урди.

Бу гол ушбу португалиялик ҳужумчи учун мавсумдаги 50-гол бўлди. У «Реал» учун барча турнирлар доирасида 44та, Португалия учун 6та гол урди.

Қайд этиш керакки, Роналду қаторасига саккизинчи мавсумда 50 ва ундан ортиқ гол урмоқда.

Шу билан биргаликда, бу гол Роналду учун «Реал» сафидаги 437 ўйинда урилган 450-гол бўлди.