«Реал»нинг 2000дан ошиқ мухлиси ЕЧЛ финали учун чипталарни қайтариб берди
May 20, 2018, 2:35 p.m. 26348

"Реал Мадрид"нинг 2000 мингга яқин мухлиси "Ливерпуль"га қарши Киевда бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финали учун ўз чипталарини қайтариб беришди. Бу ҳақда AS хабар берди. 

Нашр берган маълумотга кўра, мухлисларнинг чипталарни қайтариб беришига Украина пойтахтида тураржой нархини қимматлиги, шунингдек, логистика билан бўлган муаммолар сабаб бўлган. Қўшимча қилинишча, Мадрид клуби қайтариб берилган чипталарни қайта сотувга қўйди. 

"Реал" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги финал ўйини 26 май куни, Тошкент вақти билан 23:45да Киевдаги "НСК Олимпийский"  стадионида бўлиб ўтади.