«ПСЖ» президенти Буффон трансфери ҳақидаги гапларга изоҳ берди
May 20, 2018, 2:47 p.m. 8112

"ПСЖ" президенти Носир ал-Ҳелайфий "Ювентус"ни тарк этган Жанлиужи Буффон трансфери ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. 

"Буффон – фантастик дарвозабон. Бироқ бизнинг асосий дарвозабонимиз – Альфонс Ареола ва у кейинги мавсум ҳам жамоада қолади. 

Сизнингча, қайси футболчиларни диққат билан кузатаётганимиз ҳақида айтаманми? Ҳозирги вақтда бизда Ареола бор, у бизнинг асосий дарвозабон.  Буффон – ажойиб инсон. Исталган клуб уни ўз таркибида кўришдан хурсанд бўлишига ишонаман", – деди ал-Ҳелайфий.