Узбек O'zbek
Фекир ёзда Англия чемпионатига йўл олади
Якшанба, 20 Май
6419

«Лион» ярим ҳимоячиси Набиль Фекир ёзги трансферлар ойнаси вақтида клубни тарк этиши ойдинлашмоқда.

Canal+ хабарига кўра, ушбу француз «Ливерпуль» сафига бориб қўшилади. 24 ёшли футболчи трансфери 69 млн еврога тушиши кутилмоқда.

Ушбу футболчига Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари - «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» томонидан ҳам қизиқиш бор. Унга Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам талабгордир.

Фекир Франция чемпионатининг жорий мавсумида 28 ўйинда майдонга тушди ва 17 гол муаллифига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз