«Атлетико» Гризманнга Англиядан ўринбосар топган
May 20, 2018, 12:22 p.m. 6653

«Атлетико» «Лестер» ҳужумчиси Жейми Вардига қизиқиш билдирмоқда. «Матрасчилар» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ёзда «Барселона»га йўл олиши кутилаётган Антуан Гризманн ўрнига айнан Вардини ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Mirror хабарига кўра, Симеоне Вардини 2017 йили Чемпионлар лигасида «Лестер»га қарши ўйинлар вақтида Вардини кўз остига олиб қўйганди. Ўша мавсумда «Лестер» ЕЧЛнинг чорак финалида «Атлетико»га рақиблик қилганди.

Жорий мавсум якунига кўра, жамоани яна бир ҳужумчи Фернандо Торрес тарк этади.

Симеоненинг ҳисоблашича, Варди Диего Коста билан ҳужумда яхши жуфтлик ҳосил қилади. 

Варди АПЛнинг якунланган мавсумида 37 учрашувда майдонга тушган ва 20 гол урган.