Зидан таркиб ҳақида гапираётиб, сўкиниб юборди
May 19, 2018, 1:03 p.m. 20734

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан сўнгги ўйинларда таркиб танлашнинг жуда қийинлашиб кетганидан нолиб, сўкиниб юборди.

Маълумки, айни пайтда клубда жароҳатланганлар қолмаган. 26 май куни эса «Реал» Чемпионлар Лигаси финалида «Ливерпуль» билан беллашади.

«Қўл остимдаги барча 24 нафар футболчи сопа-соғ ва мен *** кетдим. Узр сўрайман, аммо бунга мос бошқа сўз тополмадим. Энди баъзи футболчилар Мадридда қолиб, мавсумнинг сўнгги иккита ўйинини ўтказиб юборишади. Таркиб танлашда жуда қийналмоқдаман» - деди Зидан.

Аввалроқ, франциялик мутахассис Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси финалига 120% тайёр эканини айтган эди.