Буффон «Ювентус» билан хайрлашди. Ҳамма йиғлади (фотогалерея)
May 19, 2018, 10:30 p.m. 12356

Жанлуижи Буффон 17 йиллик умрини ўтказган «Ювентус» клуби билан хайрлашди.

А Серия сўнгги турида жамоа «Верона»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Буффон учун бу баҳс «Ювентус» либосидаги 657-ўйин бўлди.

Клуб шунга бағишлаб махсус либосларни тайёрлади. Унинг енгига UN1CO ҳештеги ёзилган эди (unico сўзи ва 1 рақами бирикмаси – ягона, ноёб деган маънони англатади).

Дарвозабон майдонга ўғиллари Луис Томас ва Дэвид Ли билан майдонга тушди.

Ўйин бошланишига бир неча сония қолганида, Буффон трибуналарга таъзим қилди.

Бир соат ўтгач, Массимилиано Аллегри уни алмаштиришга қарор қилди. Натижада, мухлислар уни олқишлар билан кузатиб қолишди. Буффон ҳисоб 2:0 бўлиб турганида майдонни тарк этди - бу унинг «Ювентус» таркибидаги 302-қуруқ ўйин бўлди.

Дарвозабон «Юве» ва «Верона»нинг барча футболчилари билан қучоқлашиб, хайрлашди. Майдон четида клуб ходимлари унга махсус йўлак ташкил қилишди.

Дэвид Ли трибунада йиғлаб юборди.

Вип-сектор меҳмонлари эҳтиросларини кўзойнаклар орқасига яширишди, Жижи эса ҳиссиётларини жиловлай олмади.

Қолган ярим соат давомида ҳеч ким ўйинга қизиқмай қўйди. Бу вақтда Буффон трибуналар бўйлаб юрди ва қўли етган барча билан қучоқлашиб, хайрлашди.

Сўнгра, қаторасига еттинчи скудеттони нишонлади.

40 ёшли посбон бу билан фаолиятини якунламайдиган кўринади. Яқинда «ПСЖ» клуби унга икки йиллик шартнома, асосий таркибдан жой ва сардорлик боғичини таклиф этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.