Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўртоқлик ўйинларини бошқарадилар
May 17, 2018, 12:20 p.m. 1567

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро ўйинларни бошқариб келмоқдалар. Май ойи охиридаги ўйинларда ҳам уларнинг икки нафари иш олиб боради.

Хусусан, 25 май куни ўтказиладиган Кувайт – Миср ўйинида Шерзод Қосимов бош ҳакамлик қилади, унга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берадилар.

28 май куни эса Валентин Коваленко ҳамда унинг ёрдамчилари Руслан Серазитдинов ва Алишер Усмонов Туркия ва Эрон ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини бошқарадилар.

Халқаро ўртоқлик ўйинлари

25 май
Кувайт – Миср

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Ён ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

28 май
Туркия – Эрон

Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Ён ҳакамлар: Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов