Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади
May 17, 2018, 7:26 p.m. 1401

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун 17 май кунидан бошлаб, 23 нафар футболчидан иборат таркиб билан йиғинга киришди.

Олимпиячилар “Чиғатой” спорт базасида яшаб, “Бунёдкор” стадионида машғулот олиб борадилар.

Терма жамоа вакиллари йиғин давомида тренажер залида машғулот ўтказишади, мураббийлардан турли назарий ҳамда тактик кўрсатмалар олишади, сўнгра бевосита стадионда машғулотни давом эттириб, назорат ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Йиғин 20 май кунига қадар давом этади. Унда иштирок этаётган футболчилар қуйидагилар:

Дарвозабонлар:
Ҳамроев Умиджон - «Пахтакор»
Муҳаммаджонов Машҳур - «Насаф» 
Жўраев Ҳожиакбар - «Пахтакор»

Ҳимоячилар:
Очилов Раҳмон – «Бухоро» 
Алиқулов Муҳаммад – «Шўртан» 
Ғофуров Ҳусниддин – «Нефтчи»
Ўлмасалиев Аваз – «Нефтчи» 
Йўлдошев Иброҳим – «Пахтакор»
Насруллаев Шерзод – «Насаф»
Ҳошимов Дониёр – «Металлург» 
Салимов Алишер – «Пахтакор»

Яримҳимоячилар:
Иззатов Суҳроб –«Бунёдкор» 
Исмоилов Аброрбек – «Нефтчи» 
Умиров Даврон – «Бунёдкор» 
Тошқўзиев Аброр – «Металлург» 
Иброҳимов Достон – «Пахтакор» 
Рашидхонов Ислом – «Насаф»
Тўхтасинов Нурилло – «Сўғдиёна»
Аҳмадов Жаҳонгир – «Пахтакор» 
Қодирқулов Санжар – «Бунёдкор»

Ҳужумчилар:
Абдусаломов Жаҳонгир –«Бунёдкор» 
Амонов Азизбек – «Локомотив» 
Темиров Шерзод – «Насаф»