Венгер ўз ўрнига номзод мураббийни мақтади
May 17, 2018, 9:22 p.m. 4918

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Микел Артета ҳақидаги фикрларини айтди.

Маълумки, испаниялик мутахассис «Арсенал»ни бошқаришга номзодлардан бири саналади.

«Артета бу ишни уддалаши учун барча ҳислатларга эга. Менимча у бош мураббий бўлиш учун фаворитлардан бири.

Артета клубимизда ўйнаганида етакчи эди, у жамоани жуда яхши билади. Бундан ташқари, Гвардиола билан ишлаб тажриба тўплаган. Нега энди у бош мураббий бўлмаслиги керак?» - деди Венгер.