Венгер «Арсенал» 2003 йилда нега Роналдуни сотиб олмаганини эслади
May 17, 2018, 5:28 p.m. 8693

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер 2003 йилда «Спортинг»дан Криштиану Роналдуни сотиб олиши мумкин бўлгани ҳақида эслади.

«Роналду бу ерга онаси билан бирга келганди, биз уни қўлга киритиш арафасида тургандик. Кейин «Манчестер Юнайтед» курашга қўшилди, улар «Спортинг» билан Чемпионлар лигасида тўқнашганди, ўзаро ўйинларда Криштиану ўзини жуда яхши кўрсатганди, якунда улар бу футболчини сотиб олишди.

Баъзи ишлар бошқача бўлишини истайсан. Ўшанда биз Роналдуни 4,5 миллион фунтга трансфер қилиш бўйича музокара ўтказаётгандик. Аммо биз Криштиану учун «Манчестер Юнайтед» таклиф қилаётгани каби 12 миллион фунт тўлай олмасдик», — дея Венгернинг сўзларини келтирган «Арсенал» матбуот хизмати.