Ривалдо: «Неймар «ПСЖ»ни тарк этмаса, ҳеч нарсани қўлга киритолмайди»
May 17, 2018, 12:42 p.m. 5628

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ривалдо «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарга клубни тарк этишни маслаҳат берди.

«Агар «ПСЖ»ни тарк этмаса, Неймар ҳеч нарсани қўлга киритолмайди. Айниқса, энг муҳим турнир бўлган Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмайди.

Франция чемпионати савия бўйича Англия ва Испаниядан пастдир. Неймар тарихга эга бўлмаган клубда ўйнамоқда», — деб Ривалдо сўзларини келтирмоқда La Gazzetta dello Sport.

Аввалроқ, Неймарнинг «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.