«Реал» Роналдунинг Месси билан тенглашиб олишига йўл қўймайди
May 17, 2018, 6:27 p.m. 21662

«Реал» раҳбарияти мавсум охирида ҳужумчи Криштиану Роналду билан маоши бўйича музокара ўтказмоқчи.

Маълумки, футболчи анчадан буён маошининг оширилишини ва Месси даражасига етказилиб, 40 миллион евро қилиб белгиланишини талаб этмоқда.

Испания матбуоти хабарига кўра, Қироллик клуби Роналдунинг маошини оширишга тайёр. Аммо 40 миллион еврога эмас, балки 33 миллион еврога. Бу эса футболчининг ҳозирги маошидан 7 миллион евро кўпроқ.