«Реал» Неймар трансфери баҳонасида бошқа футболчини қўлга киритмоқчи
May 17, 2018, 7:13 p.m. 12593

«Реал» клуби ёзда «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни эмас, балки Килиан Мбаппени қўлга киритмоқчи, деб хабар беради Sky Sports.

Сўнгги пайтларда бразилиялик тўпурар Неймарнинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар авж олган эди. Аммо, нашр фикрига кўра,  «Реал» бу гап-сўзлардан Килиан Мбаппенинг трансферини яшириш учун фойдаланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг трансфер нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.