Расман: Буффон «Ювентус»дан кетмоқда
May 17, 2018, 4:43 p.m. 3734

Жанлуиджи Буффон матбуот анжумани ўтказиб, «Ювентус»дан кетаётгани ҳақида расман маълум қилди.

«Шанба куни мен «Ювентус» сафида охирги ўйинимни ўтказаман. Ҳозир бу ажойиб саргузаштларни якунлашнинг айни вақти.

Мен футболчи сифатида фаолиятимни давом эттириш учун ҳам, бошқа ишда ҳам бир қанча таклифлар олдим. Кейинги ҳафтада якуний қароримни ҳамма билиб олади.
 
Ҳозир эса келажагим борасида турли башоратларга ўрин йўқ», –  дея қайд этган Буффон.

Бундан олдинроқ Буффонга «Ливерпуль»дан таклиф борлиги тўғрисида хабар берилганди.