Раньери мавсум сўнгида "Нант"дан кетади
May 17, 2018, 4:06 a.m. 1487

"Нант" раҳбари Вальдемар Кита мавсум якунига кўра жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери ўз лавозимини тарк этади. 

"Биз буни яшира олмаймиз. Клуб ҳомийлари билан учрашувда Раньери ҳаммага миннатдорчилик билдирди. Унинг ўзи ҳам қилган иши сабаб миннатдорчилик билдиришга арзийди. Унинг доим ҳам осон бўлмаган. Афсусдамиз, бироқ бу ҳаёт. У ва клуб ўртасида ҳеч қандай душманлик йўқ", – деди Кита. 
66 ёшли Раньери 2017 йилнинг ёзидан буён "Нант"ни бошқариб келаётган эди. жамоа 37-турдан сўнг мусобақа жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.