Неймар: «Жаҳон кубоги меники бўлиши керак»
May 17, 2018, 12:09 p.m. 4791


«Пари Сен-Жермен» клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида ғалаба қозонмоқчи эканини айтди.

«Футбол мени ҳамма нарсадан кўп илҳомлантиради. Майдонга тушиш
– мен учун энг катта қувонч.

Жаҳон чемпионати – сайёрамизнинг энг асосий мусобақасидир ва мен унда иштирок этиб, ғалаба қозонмоқчиман. Бу кубок меники бўлиши керак» - деди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Коста-Рика, Сербия ва Швейцария билан беллашади.