«Марсель» «Бенфика» антирекордини такрорлади
May 17, 2018, 11:03 a.m. 1539

«Марсель» клуби Европа Лигаси финалида «Атлетико»га 0:3 ҳисобида ютқазди.

Натижада, бу провансалликлар учун УЕФА Кубоги/Европа Лигаси финалларидаги учинчи мағлубият бўлди (1999, 2004 ва 2018).

Аввалроқ, бундай антирекордга «Бенфика» клуби «эришган» ва 1983, 2013 ва 2014 йилги финалларда ютқазганди.

Европа Лигасидаги ғалаба «Марсель» клубига Чемпионлар Лигаси йўлланмасини берарди. Энди жамоа чемпионат ўйинлари орқали бу ишни амалга оширишга уриниб кўради. Айни пайтда «Марсель» финишга 1 тур қолганида «Лион»дан 1 очко ортда бормоқда.