Луис Энрике – «Челси»ни бошқаришга асосий номзод
May 17, 2018, 10 p.m. 2369

Испаниялик мутахассис Луис Энрике «Челси» клубини бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди, деб ёзади The Telegraph.

Аввалроқ, «Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри клуб раҳбарияти билан янги шартнома бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг, «Челси» у билан музокарани тўхтатди ва эътиборини Луис Энрикега қаратди.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике 2017 йилда «Барселона»ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди.