Левандовски «Бавария»ни тарк этмоқчи
May 17, 2018, 1:42 p.m. 6178

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски агенти Пини Захави билан учрашиб, тушлик қилган.

Мюнхенда бўлиб ўтган учрашув чоғида футболчи ёзда «Бавария»ни тарк этмоқчи эканини айтган, деб ёзади The Sun.

Аввалроқ, футболчининг хизматига «Реал» ва «Челси» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Левандовски «Бавария»да 2014 йилдан буён ўйнамоқда.