Гвардиола «Манчестер Сити» билан янги шартнома имзолади
May 17, 2018, 11:05 p.m. 2643

«Манчестер Сити» клуби бош мураббий Хосеп Гвардиола билан имзоланган шартнома муддатини узайтирди.

Янги меҳнат битимига кўра испаниялик мутахассис 2021 йил ёзига қадар жамоада ишлайдиган бўлди.

«Янги шартнома имзолаганимдан бахтиёрман. Бу ерда ишлаш менга катта завқ бағишламоқда. Таркибимиз ёш, ўртача 23 ёшли футболчилар йиғилган ва биз олдинга қадам ташлаб, бу мавсумда эришилган даражани ушлаб турмоқчимиз» - деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола «Манчестер Сити»да 2016 йилдан буён ишлаяпти. Жорий мавсумда унинг шогирдлари Англия чемпионати ва Лига Кубогида ғалаба қозонган.