Гвардиола «Давид Сильва – Хави ва Иньеста қоришмаси»
May 17, 2018, 6:45 p.m. 3072

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола яримҳимоячи Давид Сильвани Хави ва Иньеста билан таққослаб кўрди.

«Хави тўпни зўр назорат қилувчи футболчи эди. У ритм ва динамика борасида тенги йўқ бўлган, тезкор ҳаракат қилганида, вазиятни жуда яхши илғаб олган. Ундан тўпни олиб қўйиш жуда мушкул эди.

Андрес услуби ҳам унга ўхшаш, аммо у темпни ўзгартира оладиган ўйинчи. Давид Сильва – ҳар иккаласининг қоришмасидир. У ҳам қачон тўпни назорат қилишни ва қайси ҳолатда тезкор ўйнашни жуда яхши билади», – деди Гвардиола.