Гризманн ким сабабли энг зўр ҳужумчи бўлганини айтди
May 17, 2018, 12:39 p.m. 7008

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Европа Лигаси финалидан ўрин олган «Марсель»га (3:0) қарши ўйинда дубль соҳиби бўлган эди. Баҳсдан сўнг у бош мураббий Диего Симеонедан миннатдор эканини айтди.

«Симеоне билан соврин ютиб олишни орзу қилардим. У менга кўп нарсани ўргатди, дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири қилди. Умид қиламанки, юқори савияда тўп тепишда давом этаман.

«Атлетико»да 4та мавсум ўтказдим, ҳозир жамоадошларим билан жуда қадрдон бўлиб кетганман. Шу туфайли, ҳар бир ўйинда бор кучимни сарфлайман», — деб Гризманн сўзларини келтирмоқда УЕФА сайти.