Гризманн Европа Лигасидаги ғалаба ҳақида: Бундай лаҳзалар учун 14 ёшимда уйдан кетганман
May 17, 2018, 4:16 a.m. 4672

"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Антуан Гризманн Европа Лигаси финалида "Марсель" устидан қозонилган йирик ғалабага (3:0) изоҳ берди. Ушбу учрашувда франциялик ҳужумчи дублга эришди. 

"Мен жуда хурсандман. Бундай лаҳзаларни бошдан кечириш учун кўп йиллар меҳнат қилдим. Бунинг учун 14 ёшимдан уйдан кетганман. Ушбу ғалабани нишонлаймиз. Менинг оилам ҳозир шу ерда, Лионда. 

"Марсель"га келадиган бўлсак, улар олдида шляпамни ечаман. Бу ажойиб жамоа", – деди Гризманн. 

"Атлетико" ўз тарихида 3-маротаба Европа Лигасида ғолибликни қўлга киритди.