Гризманн Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди
May 17, 2018, 8:28 p.m. 862

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Финалда «Марсель» (3:0) дарвозасига иккита гол урган футболчи УЕФА сайтида ўтказилган сўровномада 90% овоз тўплади. Ундан кейинги ўринларни жамоадошлари Коке (4%), Габи Фернандес (4%) ва Сауль  Ньигес (2%) эгаллади.

Аввалроқ, Гризманн Европа Лигаси финалининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.